UZ

Сўнгги янгиликлар

17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  6 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   4 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  1 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  6 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  3 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1

Бахтиёр Ашурматов: "Локомотив" билан баҳс "Навбаҳор"даги сўнгги ўйиним бўлиши мумкин" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Локомотив" билан баҳс "Навбаҳор"даги сўнгги ўйиним бўлиши мумкин"

"Локомотив" - "Навбаҳор" (5:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб Бахтиёр Ашурматов қатнашди
"Бу йилги мавсум мен учун мураббий сифатида оғир келди. Мағлубиятга келсак рақибимиз биздан икки калла устунлигини амалда кўрсатди. Улар ҳаққоний ғалабага эришишди, мухлисларимиздан узр сўрайман. Мағлубиятда мен айбдорман. Балки бугунги баҳс "Навбаҳор"даги сўнгги ўйиним бўлиши мумкин. Раҳбарият билан учрашувдан сўнг барчаси маълум бўлади. Балки янги мураббий келса жамоанинг натижалари яхшиланар. Ҳеч ким мени кетишимни сўрамади, шунчаки шахсан ўзим шундай ўйлаяпман", - дейди Ашурматов.

"Жамоа футболчилари билан гаплашдим, улар ҳам мени кетишимни исташмаяпти. Юқорида айтганимдек ўзим шундай қарорга келдим. Наманганлик мухлислар жуда ҳам талабчан, улар жамоани юқори ўринларда кўришни исташади. Ўз базамиз, машғулот майдонимиз, автобусимиз йўқ...шулар ҳам тезроқ ҳал қилинса яхши бўларди".

"Бизнинг футболчиларнинг руҳияти шундайки, "Локомотив", "Пахтакор" каби клубларга қарши баҳсдан олдин руҳан таслим бўлиб чиқишади".

"Иккинчи даврага режалар тузиб қўйгандик, тайёргарлик режалари, йиғинлар қаерда бўлиши, янги футболчиларнни рўйхатини тузиб чиққанмиз. Агар клубда қолсам буларни бажарамиз".

"Агар олимпия терма жамоасида ишлашда давом этганимда иккинчи даврада "Навбаҳор"дан кетиши аниқ эди. Янги мураббийлар штабига омад тилаймиз, жамоамиз олимпиадага чиқишларини чин дилдан истайман".
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика