UZ

Сўнгги янгиликлар

19:44Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон. Асосий таркиблар маълум  10 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  360 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  4 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  7 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  29 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  17 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3

Бахтиёр Ашурматов: "Бухоро"га қарши энг ёмон ўйинимизни ўтказдик" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Бухоро"га қарши энг ёмон ўйинимизни ўтказдик"

Coca-Cola Суперлига 1-туридан ўрин олган “Турон” – “Бухоро” (1:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов иштирок этди ва мағлубиятга изоҳ берди.

“Тўғриси, шунча кўрган тайёргарлигимиз, амалга оширган селекциямиз, раҳбарлар ва мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши – ҳаммасини биргина ўйин ювиб юборди. Афсуски, буни жуда ҳам уятли мағлубият деб таърифласа бўлади. Сон жиҳатдаги устунликдан фойдалана олмадик. “Бухоро” бугун ўз меҳнати эвазига ғалаба қозонди. Ушбу мағлубиятда айбни тўлиқ ўз бўйнимга оламан. Тўғри, илк турда кутилмаган ҳисоблар кўп бўлди, лекин бизнинг ўйин сифатимиз ҳам аянчли бўлди. Тушкунликка тушмаслик керак. Ўйлайманки, жамоамиз ўз ўйинини топа олади.

Бугун жамоамни танимадим. Имкони бўлганда, танаффусда бундан ҳам кўпроқ ўзгаришни амалга оширсам бўларди. Тайёргарлик жараёнидаги ўйинимиздан бугун асар ҳам йўқ эди. Таркибимизда тажрибали футболчилар бор ва улар хаяжонланди дея олмайман. Ўзгаришлар ҳам ўзини оқламади. Шу сабаб футболчиларни айбламаган бўлардим. Бугун энг ёмон учрашувимизни ўтказдик.

Дастлабки турда “Пахтакор” ҳам, “Насаф” ҳам мағлуб бўлди. Ҳар бир баҳс мураккаб бўляпти ва очко қўлга киритиш имконияти бор”, – деди мутахассис.



Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика