UZ

Сўнгги янгиликлар

00:03"Атлетико" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  0 23:46"Манчестер Сити" — "Ньюкасл". Таркиблар маълум  9 23:35"Осасуна" — "Реал" 1:1 (матнли трансляция)  17 23:13"Ал Ҳилол", "Ал Иттиҳод" ва "Ал Насср" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  3 22:42SofaScore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баллга лойиқ кўрилди?  3 22:26"Қизилқум" Тожикистон клуби билан дуранг ўйнади  2 22:20АПЛ. "Челси" аутсайдерга қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани қўлдан бой берди, "Астон Вилла" эса сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолди  7 21:59"Ал Васл" — "Ал Батаэҳ". Таркиблар маълум  0 21:32"Осасуна" — "Реал". Таркиблар маълум  8 21:25"Лечче" — "Интер". Таркиблар маълум  3 21:05А Серия. Фабрегас қўл остидаги "Комо" меҳмонда "Ювентус"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  20 20:54"Навбаҳор" собиқ ҳимоячиси Қозоғистонда  0 20:31"Бунёдкор" собиқ футболчиси ватанига қайтди  1 20:00Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди  41 19:57Флик Рамазон ҳақида: “Билишим бўйича, фақат Ямал рўза тутмоқда. Барча учун аниқ режамиз бор”  2

Бахтиёр Ашурматов: "Бугун ҳакам бизни "ўлдир"ди" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Бугун ҳакам бизни "ўлдир"ди"

"Пахтакор" - "Навбаҳор" (2:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида биринчи бўлиб меҳмонлар устози иштирок этди.
"Пахтакор" бугун яхши ўйнади, биз эса ўйин бошидан ҳимояланишга мажбур эдик. "Пахтакор"ни ғалаба билан табриклаган ҳолда шуни айтишим мумкинки, бугун ҳакам бизни мағлубиятга учрашимизни истади. Балки бу гапларим бу ҳакамларга оғир ботар ва кейинги ўйинларда улар менинг жамоамга қарши янада баттар қарорларни чиқарарлар. Аммо мен шу гапни бугун айтишим керак", - дейди Бахтиёр Ашурматов.

- Нима учун тезкорроқ ўйнамадинглар?
- Чунки "Пахтакор" бизни ҳимояланишга мажбур қилди. Агар қизил карточка кўрсатилмаганида иккинчи ҳужумчини туширишни ўйлаб тургандим.

- Пенальти борасидаги вазиятни тўғри баҳолай олдизми?
- Бу вазиятга ҳали эътироз билдирганим йўқ. Чунки видеотасмани кўриб чиқишим керак. Мен бошқа вазиятларда ҳакамга эътироз билдиряпман.

- Жамоангиз жуда кўплаб вазиятларда ўйинни чўзишди. Балки шу нарса ҳакамни шошириб қўйгандир?
- Балки, лекин "Пахтакор"га қарши ўйинда натижага эришишимиз учун шу усулдан фойдаландик. "Пахтакор" каби жамоаларга қарши ўйинда тезда туриб кетиб ўйнаб бўлмайди. Чунки футболчиларимиз чарчаб қолишди. Мағлубиятга учралди, бу учун айбни ўз зиммамга оламан. "Пахтакор"ни ҳам беъэтибор қолдирмаган бўлардим. Уларнинг таркибида ҳақиқатдан ҳам яхши ўйинчилар кўп.

- Иккинчи даврада "Пахтакор"га қарши бошқача тайёргарлик кўрасизми, айнан ҳакамлар борасида?

- Балки мен ҳозир қизишиб кетаётгандирман. Яна ўйинни қайта кўриб чиқишим керак. Балки биз адашаётгандирмиз, балки ҳакам адашган. Уни энди қайта кўрганимдан кейин бир нарса дейишим мумкин.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика