UZ

Сўнгги янгиликлар

23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  7 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  5 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  7 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  3 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  3

Бахтиёр Ашурматов: "Бу биз учун оғир зарба бўлди" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Бу биз учун оғир зарба бўлди"

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги муслбақасининг гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган "Металлург" - "Қўқон-1912" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Ўйин ҳақида

- Гапнинг очиғи "Металлург" бизнинг жамоа учун жуда ҳам ноқулай рақиб ҳисобланади. Икки йилдан буён уларни юта олмаймиз. Бугунги ўйинда голдан гапнинг очиғи 3 та ҳужумчи билан ўйнай бошладик. Биз ҳужумга берилиб кетганлигимиз туфайли рақибда бўш худудлар пайдо бўлди. Бизни хатто дуранг ҳам қониқтирмас эди. Бугун хатолар бўлди, нафақат бугунги ўйинда, балки 1-турда "Янгиер" билан ўйинда бизда хатолар бошланган эди. Мураббий сифатида айтаман, бир ўйинни ўтказмасдан туриб кейинги ўйинни ўйламаслик керак. Ротация ўз йўлига, лекин натижа энг муҳими. Очколар ўрнини тўлдира олмадик. "Металлург" жамоаси Жасур Абдураимов қўл остида фаол ўйин намойиш этмоқда, рақибни ғалаба билан табриклайман.

- Тақвим жамоангизга ноқулай келдими?


- Тақвим ноқулай келди деб айтсам яна фикрлар билдирилиши мумкин. Битта Суперлига жамоаси Биринчи лига ёки Про-лига жамоаси билан ўйнади. "Сўғдиёна", "Бунёдкор" ва "Насаф" жамоалари жойлашган гуруҳни “ўлим" гуруҳи дейилди. Лекин бу гуруҳда яққол аутсайдер бор эди. Энг қийин гуруҳ бизда эди. "Янгиер" жамоаси ҳам жуда яхши ўйнаб турнирни тарк этди. Тақвим бўйича эътирозим йўқ. Ҳаёт давом этади, бу биз учун оғир зарба бўлди. Олдинда бизни қийин ва мураккаб ўйинлар кутиб турибди.

- Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар деярли майдонда кўринишмади...

- Ҳамидулло Абдуҳамидов 5 ой давомида футбол ўйнамади. У "Машъал"га қарши ўйиндан сўнг 45 дақиқа ҳам ўйнашга тайёр эмас. Лекин ўтган ўйиндаги маҳорати сабаб ўйинга қўйдик. Жамоа ютқаздими, бунга мураббийлар штаби айбдор.

Рейтинг: -11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика