UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  3 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Бахтиёр Ашурматов: "Биз билан ўйинда айрим жамоалар ғалабани ушлаб қолиш учун майдонда "ётиб олади" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Биз билан ўйинда айрим жамоалар ғалабани ушлаб қолиш учун майдонда "ётиб олади"

Coca Cola Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Машъал" (2:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини билдириб ўтди.






- Ўйин ҳақида

- Гапнинг очиғи, бугунги ўйинда аламли дуранг натижа қайд этилди. Учрашув охиригача ғалабани сақлаб қолиш учун бизга тажриба етишмади. Ўйин охирида темпни тушириб, тўп назоратини қўлга олиш ўрнига рақибга ҳужум ташкил этиш учун имкон бериб қўйдик. Бирорта футболчимиз бу борада ҳаракат қилмади. Биз билан ўйинда айрим жамоалар ғалабани ушлаб қолиш учун майдонда "ётиб олади". Шу каби майда сабаблар туфайли тайёр ғалабани қўлдан чиқардик. "Машъал"нинг ҳаракатларига ҳам кўз юмиш керак эмас, улар охиригача курашди.

- Анвар Ҳожимирзаев ва Илҳом Ваҳобовнинг ҳаракатларига қандай баҳо берасиз?

- Сўнги вақтларда бизда жароҳат олган футболчилар кўпайиб бормоқда. Жумладан, Мурод Холмуҳаммедов жароҳат олди, Фарҳод Бекмуродов ўйинга тайёр эмасди. Шу сабаб таркибда ўзгаришларга қўл урдик. Бир хил таркиб билан ўйнашга имкон бўлмаяпти. Улар яхши таасурот қолдиришди. Футболда шунақа, футболчи учун ўйин имтиҳондек гап. Ўзингни кўрсат ва асосий таркибга кир. Шу сабабли ҳаммада имконият бор, ўзини кўрсатганлар, жонини бериб ўйнаганлар кейинги ўйинда ҳам асосий таркибдаги жойини кафолатлаши мумкин. 

Бугунги ўйинда "Машъал"нинг имкониятлари стандарт вазиятларда бўлди. Улар бурчак зарбасидан сўнг хавфли вазиятни юзага келтиришди. Ўйиндан олдин рақибни ўрганганмиз. Хатто ҳар бир футболчи учун алоҳида ўйинчимизни бириктирамиз. Хавфли вазият бартараф этилмагунига қадар ўзига бириктирилган футболчи учун жавобгар бўлади. Негадир эътиборсизликка йўл қўйдик, стандарт вазиятларда рақибга гол уриш имконияти бериб қўйилди. "Бунёдкор" билан ўйинда ҳам стандарт вазиятда 2 та гол ўтказиб юборгандик. Балки ўйин охирида вақтни чўзишимиз керакмиди?! Уйда очко йўқотсак, юқори ўриндаги жамоаларга етиб олиш қийин бўлади.

- Мурод Холмуҳаммедов кейинги ўйинда майдонга тушиши мумкинми?

- Йўқ, Холмуҳаммедов ҳали умумий машғулотларга киришгани йўқ. Кейинги ўйингача вақт кам, тайёр бўлмаса керак. Барча жароҳат олган футболчиларимиз тезроқ соғайиб сафимизга қўшилишини тилаб қоламиз.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика