"Бавария"нинг янги бош мураббийи ким бўлиши деярли аниқ. Жамоа олдин у билан ЕЧЛни ютган
12 май 2024 13:20
Янгиликлар
"Бавария"нинг янги бош мураббийи ким бўлиши деярли аниқ. Жамоа олдин у билан ЕЧЛни ютган
"Бавария" жамоа бош мураббийлигига Ханс-Дитер Фликни қайтаришга яқин.
Журналист Николо Скиранинг маълумотига кўра, "Бавария" Фликка 2026 йилга қадар мўлжалланган меҳнат шартномаси таклиф қилган.
Эслатиб ўтамиз, 59 ёшли мутахассис 2019-2021 йилларда "Бавария"да бош мураббий сифатида ишлаган. Немис гранди унинг қўл остида Чемпионлар лигаси, Европа Суперкубоги, Германия кубоги ва икки бор Германия чемпионатини ютган.
Фликнинг сўнгги иш жойи у 2021-2023 йилларда ишлаган Германия терма жамоаси бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, "Бавария"нинг ҳозирги бош мураббийи Томас Тухель мавсум сўнггида Мюнхен клубини тарк этади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар