UZ

Сўнгги янгиликлар

14:35Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон гуруҳдаги сўнгги ўйинда Японияга мағлуб бўлди, аммо кейинги босқичга чиқди  28 13:58"Атлетико" 40 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  4 12:24Карим Бензема "Ювентус"га ўтиши мумкин  2 12:00Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон – Япония (футзал), "Тоттенхэм" – "Манчестер Сити" ва бошқалар  1 11:55Хулиан Альварес фақат "Арсенал"га ўтишни истамоқда  9 11:21"Манчестер Юнайтед" "Барселона" юлдузи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр  7 10:47Фарғона вилояти ҳокими кубоги. Кеча қандай натижалар қайд этилди?   2 10:35Авазбек Ўлмасалиев: "Миллий терма жамоанинг бу йиғини барчада имконият борлигини кўрсатиб берди"  0 10:07Флик "Барселона"да ёшлардан фойдаланишни қисқартиришга қарор қилди  0 09:41Футзал. Ўзбекистон бугун Япония билан ўйнайди  3 09:15Жавоҳир Ҳусанов: "Очиғини айтганда, Ўзбекистон терма жамоасига чақирув олишимни кутмагандим"   3 08:55Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олди?  3 08:30"Андижон" гвинеялик футболчига кўз тикди  5 08:06Рубин Хебай "Сўғдиёна" билан хайрлашди  1 03:10Бундеслига. “Байер” меҳмонда “Айнтрахт”ни мағлуб этди, “Бавария” эса “Гамбург”ни мағлуб эта олмади  0

"Бавария"ни тўхтатиш имконсизми?! Янгиликлар

"Бавария"ни тўхтатиш имконсизми?!

"Бавария" ўзининг энг ашаддий рақиби "Боруссия" Дортмундга қарши кечган учрашувда Германия бундеслигасидаги ҳақиқий гегемон аслида ким эканини яна бир бор кўрсатиб қўйгандек…
Ҳа, мюнхенлик футболчилар  бундеслиганинг бошқа  клублари билан кечадиган ўйинларда ўзлари истаганларидек ҳаракат қиладилар ва учрашувларда ўзлари истаган ҳисобда ғалаба қозонадилар. Шу боисдан ҳам Мюнхен супер-клуби деярли ҳар турда янги-янги рекорд натижаларни қайд этаётир.

Шанба кунги ғалабадан сўнг турнир жадвали карвонбошилигини тўлалигича қўлга олган қизиллар кетма-кет 38 ўйиндирки мағлубиятга учраётганлари йўқ. Бундай натижани ҳалигача бирор немис клуби қайд этган эмас эди. Пеп Гвардиола шогирдлари эса янгидан-янги чўққиларни забт этишни тўхтатмоқчи эмаслар. "Боруссия" устидан қозонилган ғалабадан сўнг "Бавария" ўз ҳисобидаги очколар сонини 35 тага етказиб олди ва бу ҳам яна бир янги рекорддир. Шу пайтгача ҳеч бир бундеслига клуби 13 турда 35 очко йиғишнинг уддасидан чиқмаган эди. Демак, қизиллар бу борада ҳам етакчи эканликларини исботлагандек…

Кўриниб турибди-ки, "Бавария"ни тўхтатиш осон иш эмас. Аммо Германия бундеслигаси кутилмаган совғаларга бой экани билан ажралиб туради. Шу сабабдан уни кузатишда давом этамиз. Балки кейинги турда "Бавария"нинг қуруқ серияси ўз интихосини топар…

Зохиржон Акрамхонов тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика