UZ

Сўнгги янгиликлар

00:59А Серия. "Интер" - "Ювентус" (онлайн ҳисоб)  7 00:58Рафинья сафга қайтишга яқин  0 00:42"Ньюкасл" камбэк амалга ошириб, "Астон Вилла"ни Англия Кубогидан чиқариб юборди  1 00:27Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалабага эришиб, 2-ўринга қайтди. Роналдудан навбатдаги гол!  4 00:18Англия Кубоги. "Ливерпуль" - "Брайтон" (онлайн ҳисоб)  1 23:47Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" - "Салфорд Сити" учрашуви энг яхши футболчиси деб топилди  4 23:42ЛаЛига. "Реал" - "Реал Сосьедад". Трент қайтди: асосий таркиблар маълум!  4 23:32Илҳом Абдуғаниев воҳа клуби билан шартнома имзолади  2 23:16УЕФА президенти Қозоғистонда сайланади  4 22:57Расман: "Металлург" Азим Аҳмедов билан шартнома имзолади  2 22:48Харри Кейн фаолиятидаги юбилей голини урди  1 22:26Германия. "Байер" ва "Бавария"дан йирик ғалабалар  1 22:11ОКМК Россия жамоасига имкониятни бой берди  0 21:50Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  53 21:40"Шўртан" Тожикистон клуби билан муроса кўчасини танлади  0

«Бавария» ёзда Зюле ва Рудини сотиб олмоқчи Янгиликлар

«Бавария» ёзда Зюле ва Рудини сотиб олмоқчи

«Бавария» кейинги ёзда «Хоффенхайм»нинг бир йўла икки футболчисини ўз сафида кўрмоқчи.

Мюнхен клуби Себастьян Руди ва Никлас Зюлега эътибор қаратди. 21 ёшли Зюле учун «Бавария» 25 миллион евро бермоқчи. 26 ёшли Рудининг эса ёзда «Хоффенхайм» билан шартномаси тугайди ва эркин агент сифатида Мюнхенга келиши мумкин.

Олдинроқ бу икки футболчига «Милан» қизиқаётгани ҳақида хабарлар чиққанди. Зюле «Челси» қизиқиши доирасида ҳам турибди.

Wikipedia маълумоти:

Никлас Зюле - 1995 йил 3 сентябрь куни Германиянинг Франкфурт шаҳрида туғилган. 195 см бўйга эга марказий ҳимоячи 2013 йилдан буён "Хоффенхайм" асосий таркибида ўйнаб келмоқда. У 2016 йилда Финляндияга қарши ўйинда Германия терма жамоаси сафидаги дебютини ўтказди. Рио-Де-Жанейрода ўтган Олимпиада ўйинларида кумуш медали соҳибига айланди.


Wikipedia маълумоти: 

Себастьян Руди - 1990 йил 28 февралида Германиянинг Вилинген Швейннинген шаҳрида таваллуд топган. 179 бўйга эга ярим ҳимоячи "Штутгарт" футбол мактаби тарбияланувчиси ҳисобланади. 2008-2010 йилларда "Штутгарт" сафида ўйнаган. 2010 йилдан буён "Хоффенхайм" таркибида 173та ўйин ўтказиб 9та гол урган. 2014 йилдан буён Германия терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Бугунга қадар миллий терма жамоа таркибида 12та ўйинда иштирок этган.


Сайтимизнинг Facebook даги саҳифаси - facebook.com/championat.asia


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика