"Бавария" Санега 10-рақамни беришга тайёр

Alisher
21 май 2020, 13:31
"Манчестер Сити" вингери Лерой Сане "Бавария"га ўтишга яқин.

Мюнхен клуби "шаҳарликлар" ўйинчисини трансфер қилган тақдирда, унга 10-рақамни ҳам беришга тайёр.

Ҳозирда бу рақам "Барселона"дан ижарага олинган Филиппе Коутиньога тегишли. "Бавария" ёзда бразилиялик футболчини харид қилмайдиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Лерой Сане жорий мавсумни жароҳати туфайли ўтказиб юбормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: mirror.co.uk