"Бавария" раҳбарияти Гвардиола билан хайрлашди

Aslanov Jasurbek
26 май 2016, 12:43
"Бавария" раҳбарияти жамоа собиқ бош мураббийига айланган Хосеп Гвардиола билан Мюнхендаги ресторанларнинг бирида учрашишди.

Учрашувда клуб бошқарув қўмитаси раиси Карл-Хайнц Румменигге, собиқ президенти Ули Хёнесс ва немис грандининг ҳозирги раҳбари Карл Хопфнерлар бор эди. Улар мутахассисга "Манчестер Сити"даги ишида омад тилади.

"Яна бир бор чин дилда Гвардиолага миннатдорчилик билдираман. Янги ишда унга омад тилайман" - дейди Румменигге.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›