

Учрашувда клуб бошқарув қўмитаси раиси Карл-Хайнц Румменигге, собиқ президенти Ули Хёнесс ва немис грандининг ҳозирги раҳбари Карл Хопфнерлар бор эди. Улар мутахассисга "Манчестер Сити"даги ишида омад тилади.
"Яна бир бор чин дилда Гвардиолага миннатдорчилик билдираман. Янги ишда унга омад тилайман" - дейди Румменигге.



