"Бавария" Паварга "Челси"дан ўринбосар топди
26 авг 2023 10:21
Янгиликлар
Инсайдер Флориан Плеттенбергнинг сўзларига кўра, "Бавария" "Челси" ҳимоячиси Трево Чалобани сотиб олмоқчи. "Рекордмайстер" бош мураббийи Томас Тухель унинг номзодида туриб олди. У аввалроқ "Челси"да ишлагани учун Чалобанинг имкониятларини яхши билади.
"Бавария" 24 ёшли англиялик футболчига қизиқиш билдирмоқда, чунки Бенжамен Павар ўрнига футболчи қидирмоқда. Франциялик ҳимоячи яқин кунларда "Интер"га ўтиши керак. Эътиборлиси, "нерадзурри" аввалроқ айнан Трево Чалобага қизиқиш билдирган.
Фикрлар