"Бавария" Нойер билан келиша олмаяпти
20 май 2022 19:07
Янгиликлар
Мюнхеннинг "Бавария" клуби дарвозабони Мануэль Нойер билан шартномани узайтириш борасида ҳали келишувга эришмади.
Манба берган хабарга кўра, дарвозабон уч йиллик янги шартнома имзоламоқчи, аммо Германия клуби раҳбарияти Нойернинг шунча йил юқори савияда ўйнай олишига шубҳа қилмоқда. Шу муносабат билан посбонга қисқа муддатли шартнома таклиф қилинмоқда.
36 ёшли Нойер жорий мавсумда "Бавария" сафида барча мусобақаларда 37 та ўйинда майдонга тушди ва 34 та гол ўтказиб юборди. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар