"Бавария" ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи

Mirjalol Normatov
27 авг 2022, 13:21
"Бавария" ҳимоячиси Люка Эрнандес клубда яна узоқ вақт қолиши мумкин.

Клуб раҳбарияти ва футболчининг вакиллари ўртасида шартномани узайтириш борасида илк музокаралар бўлиб ўтган. Футболчининг амалдаги шартномаси 2024 йил ёзига қадар амал қилади. Янги келишув эса 2026 йилга қадар мўлжалланиши кутилмоқда.

26 ёшли футболчи 2019 йили "Атлетико"дан трансфер қилинганди. У ушбу мавсумда Бундеслигада 3 ўйинда қатнашди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal