"Бавария" бир йил олдин 80 миллионга харид қилган ўйинчисини Сане билан бўладиган битимга қўшишга тайёр

Alisher
30 май 2020, 10:48
"Бавария" "Манчестер Сити"га вингер Лерой Сане борасида янги таклиф тайёрлади.

Мюнхенликлар Лукас Эрнандесни шартномаси тугашига бир йилдан кўпроқ вақт қолган 24 ёшли германиялик футболчи билан бўладиган битимга қўшишга тайёр.

Таъкидлаш керакки, "Бавария" ўтган ёзда "Атлетико" тарбияланувчисини 80 миллион евро эвазига харид қилганди. Бу эса клуб тарихидаги рекорд бўлган эди.

Франциялик футболчи жорий мавсум мюнхенликлар таркибида барча мусобақаларда 16та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Manchester Evening News