UZ

Сўнгги янгиликлар

Бартомеу: "Месси "Барселона"дан ўзига ёрдам беришини сўради" Янгиликлар

Бартомеу: "Месси "Барселона"дан ўзига ёрдам беришини сўради"

"Барселона" президенти Хосеп Бартомеу Agrupació Barça Jugadors (жамоанинг собиқ футболчиларининг гуруҳи) аъзолари билан суҳбат ўтказди.

У йиғилганлардан ва мухлислардан кўк-анорранглилар бош мураббийи Луис Энрике ва ҳужумчи Лионель Мессини қўллаб-қувватлашларини сўради.

"Лео "Барселона"ни тарк этмоқчи эмас. У клубимиздан хурсанд ва Месси бутсасини михга илганда, ветеранлар бирлашмаси аъзоси бўлишига ишонаман. У жуда мард инсон, аммо катта босим ҳис қиляпти ва бу фақат спорт билан боғлиқ эмас. Месси биздан ўзига ёрдам беришини сўради" - дейди Бартомеу.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика