Бартомеу: "Барселона" нега тўртинчи голни ўтказиб юборганини тушунтириб бера олмайман"
08 май 2019 11:49
Янгиликлар
Бартомеу: "Барселона" нега тўртинчи голни ўтказиб юборганини тушунтириб бера олмайман"
"Барселона" президенти Хосеп Мария Бартомеу "Ливерпуль"га қарши бўлиб ўтган Чемпионлар лигаси ярим финал баҳси (0:4) ҳақида фикр билдирди.
"Мағлубиятдан жуда хафамиз, аммо Испания Кубоги финалига рухан тайёрланиш керак. Футболчилар клуб ва мухлислар учун ўзига келиши лозим. Таҳлилни кейинроқ қиламиз. Аммо тўртинчи гол... Бу трагедия, хато, буни тушунтириб бера олмайман. Кетма-кет иккинчи йил..." - дейди Бартомеу.
Эслатиб ўтамиз, "Камп Ноу"да бўлган баҳсда "Барселона" 3:0 ҳисобида ғалабага эришган эди. Шундай қилиб, Юрген Клопп шогирдлари 1 июнь куни "Ванда Метрополитано" стадионида бўладиган финалга йўл олишди.
Фикрлар