«Барселона»нинг сўнгги умиди ҳам барбод бўлди
02 янв 2025 10:57
Янгиликлар
«Барселона»нинг сўнгги умиди ҳам барбод бўлди
Аввалроқ Испания футбол федерациясининг аралашуви Дани Ольмонинг рўйхатдан ўтказиш имкониятини бериши ҳақида хабар берилганди.
Бироқ сўнгги маълумотларга кўра RFEF бу ишга аралашмасликка қарор қилган. Федерация раҳбарияти ушбу вазият сабабли Ла Лига раҳбарияти билан муносабатларни ёмонлаштиришни истамади.
Маълумот учун, агар ушбу муаммони «Барселона» ҳал қилмаса, каталонияликларга жуда қимматга тушади. Сабаби каталонияликлар Ольмо бошқа жамоага кетиш ёки кетмаслигидан қатъи назар унга 2030 йилгача маошини тўлаб боришга мажбурлар. Бундан ташқари, «кўк-анорранглилар» футболчининг трансфери учун Германиянинг «Лейпциг»клубига яна 48 миллион еврони ҳам тўлаб беришлари шарт. Бу эса клубнинг 2025 йилги молиявий ҳисоботларига жиддий зарар етказади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар