"Барселона"нинг икки муҳим футболчиси "Осасуна"га қарши ўйнамайди
26 мар 20:55
Янгиликлар
"Барселона"нинг икки муҳим футболчиси "Осасуна"га қарши ўйнамайди
Клуб уларга ФИФА кунларидан кейин дам беришга қарор қилди.
"Барселона" клуби терма жамоа ўйинларидан кейин икки муҳим футболчисига дам беришга қарор қилди. Рональд Араухо ва Рафинья "Осасуна"га қарши 27 март кунги ўйинда майдонга тушишмайди. Бу ҳақда "Барса" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик маълум қилди.
"Рафинья ва Араухо таркибда йўқ. Улар ўйнашмайди, чунки парвоз жуда узоқ бўлди. Уларнинг ҳолати оптималдан узоқ. Машғулот ва тикланиш бу икки футболчи учун муҳимроқ.
Жамоа яхши формада, бугунги машғулотларда ажойиб меҳнат қилишди. Ўзимизга ишонмоқдамиз. Уч очко учун курашамиз, ғалаба қозонсак, бу очколар чўнтагимизда бўлади", -дейди Ханс-Дитер Флик.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар