"Барселона"да инқилоб: жамоани 15 дан ошиқ футболчи тарк этиши мумкин
23 май 2021 01:55
Янгиликлар
"Барселона"да инқилоб: жамоани 15 дан ошиқ футболчи тарк этиши мумкин
"Барселона" президенти Жоан Лапорта жамоада катта ўзгаришлар бўлишини маълум қилди, дейди журналист Гильем Балаге.
Унга кўра, ёзда "кўк-анорранглилар"дан 15 тадан кўп ўйинчи кетиши мумкин. Улар орасида Жерар Пике, Жорди Альба, Серхио Бускетс, Ансу Фати ва Марк-Андре тер Штеген бор.
Айниқса, Каталония клуби бошлиғи Пикенинг ҳолатидан норози, чунки унинг ўйинида пасайиш кузатилган, яна у энг юқори маошга эга. Лапорта 34 ёшли испанияликнинг кетиши "Барса"га фойда келтиришига ва Эрик Гарсия бемалол унинг ўрнини боса олишига ишонади.
Фикрлар