"Барселона" янги мураббийи катта эҳтимол билан немис бўлади

Tolibjon Qosimov
28 фев 2024, 11:53
Каталониянинг "Барселона" клуби мавсум якунланганидан кейин жамоа рулини қабул қилиб олиши мумкин бўлган 4 нафар мутахассис номини белгилаб олди.

Бу ҳақда "Sport.es" нашри хабар берди.

"Кўк-анорранглилар" Роберто Де Зерди ("Брайтон"), Ханс-Дитер Флик, Юлиан Нагельсманн (Германия терма жамоаси) ва Томас Тухель ("Бавария") билан музокаралар олиб боришмоқда. "Барса" раҳбарияти янги бош мураббий масаласини мавсум охиригача аниқлаб олмоқчи. Юқорида номи келтирилган мураббийларнинг 3 нафари германиялик ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Sport.es

Сўнгги янгиликлар

Барча ›