"Барселона" Хави бошчилигидаги 7 та ўйиндан 5 тасида гол уролмади

Aziz Tukhtamuradov
27 окт 2022, 08:37
"Барселона" ЕЧЛда Хави бошчилигидаги 7 та ўйиннинг 5 тасини голсиз тарк этди.

Тунда каталонияликлар ўз майдонида "Бавария"га 0:3 ҳисобида ютқазишди. Бу "Барса" учун ЕЧЛда Хави бошчилигидаги еттинчи ўйин эди. 

Ушбу 7 та ўйиндан фақатгина 2 тасида "Барса" гол ура олди - "Виктория Пльзень" (5:1) ва "Интер" (3:3). 

Қолган 5 та ўйинда каталонияликлар майдонни голсиз тарк этишди. 

Энди жамоа навбатдаги ўйинини 1 ноябрь куни "Виктория Пльзень" жамоасига қарши ўтказади. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Opta