"Барселона" ва "Бавария" юлдузларини алишиши мумкин
12 сен 2024 15:29
Янгиликлар
"Барселона" ва "Бавария" юлдузларини алишиши мумкин
"Барселона" бўлажак трансфер ойналарида қандай қилиб таркибни кучайтириш борасида ишларни бошлаб юборган.
"TodoFichajes"нинг хабар беришича, "кўк-анорранглилар" қишдаёқ 29 ёшли ўнг қанот ҳимоясида ҳам, марказий ярим ҳимояда ҳам бирдек фойдали ҳаракат қила оладиган Йозуа Киммихни сотиб олишлари мумкин. Манбанинг айтишича, "Бавария" қишда Киммих бўйича музокараларга киришишга рози, агарда "Барселона" Френки де Йонг трансфери бўйича талабларини камайтирса.
27 ёшли нидерландиялик хавбек анчадан буён Бундеслига гранди қизиқишига сабаб бўлмоқда ва мюнхенликлар вазиятдан унумли фойдаланиб қолишни мўлжаллашган. Таъкидлаб ўтамиз, Йозуа Киммихнинг амалдаги шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган бўлса, Френки де Йонгники – 2026 йил ёзигача.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Фикрлар