

Каталония клуби 22 ёшли француз билан 5 йиллик шартнома тузганини эълон қилди.
Трансфер 25 миллион еврога баҳоланмоқда. Умтитининг «Барселона»даги товон пули 60 миллион евро деб ёзилади.
Футболчи пайшанба куни Каталонияга етиб боради ва жума куни расмий таништирув маросими бўлиб ўтади.



