UZ

Сўнгги янгиликлар

17:24Фабио Каннаваро: "Менга бундай имконият берилганидан хурсандман. Бу мен учун катта шараф"  1 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  0 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  0 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  41 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  13 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  68 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   20 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  30

Умтити "Барса"дан кетмоқчи эмас. Аммо клубга ҳимоячи керак эмас Янгиликлар

Умтити "Барса"дан кетмоқчи эмас. Аммо клубга ҳимоячи керак эмас

Самюэль Умтити фаолиятини "Барселона"да давом эттиришни хоҳлайди.

Бу мавсум 29 ёшли ҳимоячи ижарада "Лечче" клубида тўп тепмоқда. У Каталония клубига қайтишдан хурсанд бўлади ва "Барселона" молиявий қийинчиликлар сабаб янги футболчилар сотиб ололмаса, ўз хизматини таклиф қилишга тайёр. 

Франциялик футболчида бошқа клублардан таклифлар бор, лекин у "кўк-анорранглилар"нинг қарорини билмай, музокарага киришмайди. 

Таъкидланишича, "Барселона"дагилар футболчининг бу мавсумдаги ўйинларидан мамнун, бироқ ҳамкорликни давом эттириш ниятида эмаслар. Клуб ўйинчи ўзига янги жамоа излаши кераклигини маълум қилиш ниятида. 

Умтитининг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2026 йилгача амал қилади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика