"Барселона" собиқ ҳимоячиси Қатар клубига ўтди
20 авг 2019 12:17
Янгиликлар
"Барселона" собиқ ҳимоячиси Қатар клубига ўтди
"Жирона" ҳимоячиси Марк Муньеса испан клуби билан шартномасини бекор қилди.
Футболчи бугун Қатарнинг "Ал Араби" клуби билан шартнома имзолади.
27 ёшли ўйинчи испан клуби билан шартномасини бекор қилиш бўйича келишувга эришган эди.
Муньеса сўнгги икки мавсумни "Жирона" сафида ўтказди. У Ла Лига доирасидаги 32та ўйинда қатнашди. Шунингдек, Англиянинг "Сток Сити" клубида ижарада ўйнаган.
Марк "Барселона" таркибида 2009-2013 йиллар давомида ҳаракат қилган ва у "кўк-анорранглилар" тарбияланувчиси ҳисобланади.




Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар