"Барселона" Рэшфорднинг ҳуқуқларини сотиб олишга тайёр
23 сен 18:20
Янгиликлар
"Барселона" Рэшфорднинг ҳуқуқларини сотиб олишга тайёр
"Барселона" раҳбарияти ҳозирда Каталония клубида ижара асосида ўйнаётган англиялик ҳужумчи Маркус Рэшфордни сотиб олиш имкониятини кўриб чиқади.
"Daily Star" маълумотларига қараганда, "кўк-анорранглилар" 27 ёшли футболчини 30 миллион евро эвазига тўлиқ харид қилишга шай. "Манчестер Юнайтед" эса форвардни сотишдан камида 40 миллион евро ишлаб олмоқчи. Рэшфорднинг ўзи ҳам Каталония жамоасида ўйнашни давом эттириш истагида.
Эслатиб ўтамиз, Маркус Рэшфорд яқинда Чемпионлар Лигасида "Ньюкасл Юнайтед" устидан қозонилган ғалабада иккита гол урди. Каталонияликлар "ҳаккалар"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Форвард Ла Лигада 5 ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Фикрлар