ЛаЛига. "Барселона" "Осасуна"ни йирик ҳисобда таслим этди
29 ноя 2020 19:54
Янгиликлар
ЛаЛига. "Барселона" "Осасуна"ни йирик ҳисобда таслим этди
Барселона Мартин Брейтуэйт - 29', Антуан Гризманн - 42', Филиппе Коутиньо - 57', Лионель Месси - 73' |
Примера Дивизион . 11-тур 29/11/2020, 18:00 0
:
4
Тугади
|
Осасуна |
Стадион: Camp Nou, 0 томошабин
Бош ҳакам: Антонио Матеу Лахоз
"Барселона" – "Осасуна" 4:0
"Камп Ноу"
Голлар: 1:0 – 29 Брэйтуэйт, 2:0 – 42 Гризманн, 3:0 – 57 Коутиньо, 4:0 – 73 Месси.
"Барселона" – тер Стеген, Альба, Лангле (Аленья, 67), Мингеса, Дест (Фирпо, 61), Коутиньо (Дембеле, 61), де Йонг, Педри (Бускетс, 46), Месси, Гризманн, Брэйтуэйт (Тринкау, 61).
"Осасуна" – Эррера, Унаи Гарсия, Навас, Ронкалья, Видаль, Монкайола, Ойер Санхурхо (Брашанац, 64), Рубен Гарсия (Барха, 74), Иньиго Перес (Роберто Торрес, 63), Хони Родригес (Хуан Крус, 23), Будимир (Гальего, 74).
Огоҳлантиришлар: Месси (74).
УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!
90+2. "Барселона" рақиб жарима майдончаси чизиғи устидан жарима зарбаси ишлаб олди. Ушбу стандартни Месси ижро этди. "Осасуна" посбони узоқ бурчакка берилган зарбадан сўнг тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.
90+1. Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
79. ЗАРБААА! Тер Штеген "Осасуна" футболчисининг яқин масофадан берган зарбасини оёқлари орасидан ўтказиб юборди, аммо сўнгги онда тўп унинг товонига тегиб, йўналишини ўзгартирди ва хавф бартараф этилди.
73. ГООООЛ! Ниҳоят Лионель Месси ўз услубида рақиб дарвозасини ишғол қилди. У голни МАРАДОНАга бағишлади. Лео марказдан бироз чапга юрди ва тўпни ўзига тўғирлаб, дарвозанинг узоқ бурчагига кучли зарба берди. 4:0.
70. ГОООЛ! 4:0! Усмон Дембеле Тринкаунинг узатмасидан сўнг тўпни узоқ бурчакка йўллади ва ҳисобни 4:0 кўринишига келтирди. ВАР ишга киришди ва гол ҳисобга олинмади. Тринкау офсайдда бўлган экан.
68. Захирадан ўйинга қўшилган Роберто Торрес "Барселона" дарвозасини ишғол қилишга яқин келди, аммо биринчи зарбадан сўнг тўп тўсинга тегди, иккинчисидан кейин эса Тер Штеген уни эгаллаб олди.
65. "Барселона" футболчиси жароҳат олган кўринади. Лангле тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Ҳимоячи учун учрашув якунланган кўринади, у ўрнидан турмаяпти.
57. ГООООЛ! 3:0! "Барселона"нинг ажойиб ҳужумини Гризманн якунлаши мумкин эди, аммо у тщпни қизғонмади ва ўзидан қулайроқ вазиятда турган Коутиньога пас берди. Бразилиялик эса бўш дарвозани ишғол қилди.
51. ЗАРБААА! Де Йонг қанотдан узатилган тўпни дарвозага буришга уринди, аммо нидерландиялик бу вазифани уддалай олмади.
50. Анте Будимир омадини синаб кўрди ва узоқ масофадан зарба берди. Тер Штеген тўпни муаммосиз эгаллаб олди.
46. Иккинчи бўлим бошланди.
ТАНАФФУС!
45+2. "Осаснуа" футболчиси марказдан "Барселона" дарвозасини ишғол қилишга уриниб, тўпга зарба берди, аммо тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди.
42. ГООООООЛ! СУПЕРГОЛ! Гризманнинг ажойиб зарбасидан сўнг тўп дарвозага "михланиб" қолди. Хорди Альба тўпни жарима майдончасига узатганидан сўнг, "Осасуна" футболчиси тўпни боши билан қайтарди, Гризманн эса ҳаводаги тўпни тўхтатиб ўтирмай, унга зарба берди. 2:0.
40. ГОООЛ! "Осасуна" ҳисобни тенглаштирди! ЙЎҚ, ён ҳакам байроқчасини кўтарди. Такрорий лавҳада ҳам офсайд борлиги кўринди. Бироқ Тер Штеген голгача ажойиб сейвларни амалга оширди.
29. ГОООЛ! Дарвоза ишғол қилинди, Каталония клуби голни нишонламоқда, аммо тўп палапартишлик билан дарвозага кириб кетди. Тўпга сўнгги бўлиб Брэйтуэйт теккан экан ва гол унинг ҳисобига ёзилади. Лео дарвозага кириб кетаётган тўпга Марадона услубида тегишга уринди, аммо фикридан қайтди.
28. Ўйин қизиқ ўтмоқда дейиш қийин, ҳозиргина Коутиньо жамоадошининг ерлатиб берган пасини голга айлантиришга уринди, аммо тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.
21. Айтганча, "Барселона" бугун ўзининг 121 йиллигини нишонламоқда. 1899 йилда асос солинган клуб бугун дунё даражасидаги грандга айланган, аммо жамоанинг сўнгги йиллардаги натижалари пасайиб кетмоқда.
18. "Осасуна" ажойиб ҳужум амалга оширди ва у зарба билан якун топди. Афсуски тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.
15. Айни дамда ЛаЛига турнир жадвалига эътибор берсак, ушбу баҳс иштирокчилари қўшни ҳисобланишади. "Барселона" 14, "Осасуна" эса 15-ўринни банд қилиб туришибди.
11. ЗАРБААА! Коутиньонинг зарбаси аниқ бўлди, аммо рақиб жамоа ҳимоячилари тўпни чизиқ устидан қайтариб қолишди.
1. Учрашув бошланди.
Фикрлар