UZ

Сўнгги янгиликлар

15:21"Пахтакор" IFFHS рейтинги бўйича Осиёда 4-ўринда  0 15:18"Кристал Пэлас" "Майнц" тўпурарини 15 млн еврога харид қилиш ҳуқуқи билан 1,5 йилга ижарага олди  0 15:00Англия чемпионатида ўйнайдиган энг кекса футболчини биласизми?  3 14:53Алехандро Гомес Ла Лига клубига ўтиши мумкин  0 14:30"Милан" Калабрия билан шартномани узайтирмоқчи  0 14:08"Челси" ёзда Нагельсманни таклиф қилишга уриниб кўради  9 14:01Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 13:55ОЧЛ-2021. "Пахтакор" учинчи саватчадан жой олди, АГМК плей-оффда ютса тўртинчи саватчада бўлади  25 13:45Ла Лига. Мессисиз ўйнайдиган “Барселона” “Эльче” майдонига сафар қилади ва 20-турнинг бошқа ўйинлари превьюси  0 13:20Eplmanager.com. Янги "The Merseyside league" совринли лигасини кутиб олинг!  2 13:19Осиё футболи: Хитой Суперлигасининг қимматбаҳо юлдузлари билан танишамиз (6-сон)  4 12:55"Испаниядаги йиғин, "Химки"га ўтмагани, Бельгия ва Францияга қарши ўйинлар ҳақида" — Иброҳимҳалил Йўлдошев билан интервью  6 12:41Бернард қишда "Эвертон"дан кетиши мумкин  1 12:10"Лестер" юқори маош сабаб Эриксенни ижарага олишдан бош тортди  1 11:48Франция чемпионатининг декабрь ойидаги энг яхши ўйинчиси маълум  1

ЛаЛига. "Барселона" "Осасуна"ни йирик ҳисобда таслим этди Янгиликлар

ЛаЛига. "Барселона" "Осасуна"ни йирик ҳисобда таслим этди

Ла Лига 11-тур доирасидаги "Барселона" - "Осасуна" ўйини бўлиб ўтди.

Барселона

Мартин Брейтуэйт - 29', Антуан Гризманн - 42', Филиппе Коутиньо - 57', Лионель Месси - 73'

Примера Дивизион . 11-тур

29/11/2020, 18:00

0
:
4
Тугади

Осасуна

Стадион: Camp Nou, 0 томошабин

Бош ҳакам: Антонио Матеу Лахоз

45'
90'
29'  Мартин Брейтуэйт
42'  Антуан Гризманн
46'  Педри (Серхио Бускетс)
57'  Филиппе Коутиньо
57'  Антуан Гризманн
61'  Филиппе Коутиньо (Усман Дембеле)
61'  Сержиньо Дест (Хуниор Фирпо)
61'  Мартин Брейтуэйт (Франсишку Тринкан)
67'  Клеман Лангле (Карлес Аленья)
73'  Лионель Месси
73'  Франсишку Тринкан
74'  Лионель Месси
23'  Хони (Хуан Круз)
63'  Иньиго Перес (Роберто Торрес)
64'  Ойер Санхурхо (Дарко Брашанац)
74'  Анте Будимир (Энрик Гальего)
74'  Рубен Гарсия (Энрике Барха)


"Барселона" – "Осасуна" 4:0

"Камп Ноу"

Голлар: 1:0 – 29 Брэйтуэйт, 2:0 – 42 Гризманн, 3:0 – 57 Коутиньо, 4:0 – 73 Месси.

"Барселона" – тер Стеген, Альба, Лангле (Аленья, 67), Мингеса, Дест (Фирпо, 61), Коутиньо (Дембеле, 61), де Йонг, Педри (Бускетс, 46), Месси, Гризманн, Брэйтуэйт (Тринкау, 61).

"Осасуна" – Эррера, Унаи Гарсия, Навас, Ронкалья, Видаль, Монкайола, Ойер Санхурхо (Брашанац, 64), Рубен Гарсия (Барха, 74), Иньиго Перес (Роберто Торрес, 63), Хони Родригес (Хуан Крус, 23), Будимир (Гальего, 74).

Огоҳлантиришлар: Месси (74).



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+2. "Барселона" рақиб жарима майдончаси чизиғи устидан жарима зарбаси ишлаб олди. Ушбу стандартни Месси ижро этди. "Осасуна" посбони узоқ бурчакка берилган зарбадан сўнг тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.

90+1. Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

79. ЗАРБААА! Тер Штеген "Осасуна" футболчисининг яқин масофадан берган зарбасини оёқлари орасидан ўтказиб юборди, аммо сўнгги онда тўп унинг товонига тегиб, йўналишини ўзгартирди ва хавф бартараф этилди.

73. ГООООЛ! Ниҳоят Лионель Месси ўз услубида рақиб дарвозасини ишғол қилди. У голни МАРАДОНАга бағишлади. Лео марказдан бироз чапга юрди ва тўпни ўзига тўғирлаб, дарвозанинг узоқ бурчагига кучли зарба берди. 4:0.

70. ГОООЛ! 4:0! Усмон Дембеле Тринкаунинг узатмасидан сўнг тўпни узоқ бурчакка йўллади ва ҳисобни 4:0 кўринишига келтирди. ВАР ишга киришди ва гол ҳисобга олинмади. Тринкау офсайдда бўлган экан.

68. Захирадан ўйинга қўшилган Роберто Торрес "Барселона" дарвозасини ишғол қилишга яқин келди, аммо биринчи зарбадан сўнг тўп тўсинга тегди, иккинчисидан кейин эса Тер Штеген уни эгаллаб олди.

65. "Барселона" футболчиси жароҳат олган кўринади. Лангле тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Ҳимоячи учун учрашув якунланган кўринади, у ўрнидан турмаяпти.

57. ГООООЛ! 3:0! "Барселона"нинг ажойиб ҳужумини Гризманн якунлаши мумкин эди, аммо у тщпни қизғонмади ва ўзидан қулайроқ вазиятда турган Коутиньога пас берди. Бразилиялик эса бўш дарвозани ишғол қилди.

51. ЗАРБААА! Де Йонг қанотдан узатилган тўпни дарвозага буришга уринди, аммо нидерландиялик бу вазифани уддалай олмади.

50. Анте Будимир омадини синаб кўрди ва узоқ масофадан зарба берди. Тер Штеген тўпни муаммосиз эгаллаб олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.


ТАНАФФУС!

45+2. "Осаснуа" футболчиси марказдан "Барселона" дарвозасини ишғол қилишга уриниб, тўпга зарба берди, аммо тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

42. ГООООООЛ! СУПЕРГОЛ! Гризманнинг ажойиб зарбасидан сўнг тўп дарвозага "михланиб" қолди. Хорди Альба тўпни жарима майдончасига узатганидан сўнг, "Осасуна" футболчиси тўпни боши билан қайтарди, Гризманн эса ҳаводаги тўпни тўхтатиб ўтирмай, унга зарба берди. 2:0.

40. ГОООЛ! "Осасуна" ҳисобни тенглаштирди! ЙЎҚ, ён ҳакам байроқчасини кўтарди. Такрорий лавҳада ҳам офсайд борлиги кўринди. Бироқ Тер Штеген голгача ажойиб сейвларни амалга оширди.

29. ГОООЛ! Дарвоза ишғол қилинди, Каталония клуби голни нишонламоқда, аммо тўп палапартишлик билан дарвозага кириб кетди. Тўпга сўнгги бўлиб Брэйтуэйт теккан экан ва гол унинг ҳисобига ёзилади. Лео дарвозага кириб кетаётган тўпга Марадона услубида тегишга уринди, аммо фикридан қайтди.

28. Ўйин қизиқ ўтмоқда дейиш қийин, ҳозиргина Коутиньо жамоадошининг ерлатиб берган пасини голга айлантиришга уринди, аммо тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

21. Айтганча, "Барселона" бугун ўзининг 121 йиллигини нишонламоқда. 1899 йилда асос солинган клуб бугун дунё даражасидаги грандга айланган, аммо жамоанинг сўнгги йиллардаги натижалари пасайиб кетмоқда.

18. "Осасуна" ажойиб ҳужум амалга оширди ва у зарба билан якун топди. Афсуски тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

15. Айни дамда ЛаЛига турнир жадвалига эътибор берсак, ушбу баҳс иштирокчилари қўшни ҳисобланишади. "Барселона" 14, "Осасуна" эса 15-ўринни банд қилиб туришибди.

11. ЗАРБААА! Коутиньонинг зарбаси аниқ бўлди, аммо рақиб жамоа ҳимоячилари тўпни чизиқ устидан қайтариб қолишди.

1. Учрашув бошланди.


ЛА ЛИГА ТУРНИР ЖАДВАЛИ ВА ТЎПУРАРЛАР РЎЙХАТИ БИЛАН ТАНИШИНГ

Рейтинг: +19   

Фикрлар

+17   
29 ноя 19:36:52
CHELSI VA ARSENAL
Messini Gool nisholashini kim ko'rib tasirlanganlardan bitta pilus :(
+16   
29 ноя 18:45:22
jalol
Гризманн барча аламларини битта зарбада жам қилди. Буёғига омад, ажойиб!!!
+14   
29 ноя 19:53:08
ДИНАМО_МОРАКАНД
Анчадан бери бунака уйинини курмагандим Барсани.Мазза килдим.Хамма мухлисларди Табриклайман Барсани.
+13   
29 ноя 19:11:33
Jasur_Barselona_Bunyodkor
Fanatdoshla bugun Barselona tashkil topgan kun. Ushbu sanaga bagishlab bizani xursan qiladi digan umiddaman. 121 yoshing muborak.
+12   
29 ноя 19:03:08
Жамол Акбаров
Real_madrid. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Barsaning tarkibi telba teskari bopyotibtiku
Уйинни куряптиларми
+11   
29 ноя 19:36:59
Хонмирзо
Барселона жамоасининг туғилган куни ажойиб нишонланяптику!! Гол ура олмаётган футболчилар (Гризманн, Месси) ҳам очилиб кетишдику, давомли бўлсинеееййй!!
+10   
29 ноя 19:34:13
MessiMessi
Uraaaaaaaaaa messssssiiiiiiiii goooooollll urdiiii
+10   
29 ноя 19:32:35
Хонмирзо
Real_madrid. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Barsaning kuni bretueitga qoptiku
Азардан яхши ўйнаяпти арзонга олинган бўлса ҳам дейсизда)))
+10   
29 ноя 19:20:10
MessiMessi
Togrisi messi gol urishini kutib otiripman
+10   
29 ноя 19:02:04
ДИНАМО_МОРАКАНД
Газ заправкадан шунака шошип келсам 1 тай Энди тугапти.Гризман вашеее сукип куйиптику
+10   
29 ноя 18:46:27
Serjant
Antuandan zambarakni o'qi!!!!! Varata to'sgandayam qolini gips qilishga to'g'ri kelardi.
+9   
29 ноя 20:05:22
Nabijon Murotov.
messi malades
+9   
29 ноя 19:44:58
FBI ⭐⭐⭐
Messi futbolkasini yechganiga sariq berilmadi. Qoyil
+9   
29 ноя 18:38:06
Fan_BARCA
Barcaga omad 3-1
+8   
29 ноя 20:14:49
Mю@@##
Real_madrid. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Barsaning kuni bretueitga qoptiku
Orqangni qis senga p masmi zato seni azaringdan yaxshi uynadi bu kamintariga kirma yuqsa talpada qolib orqangdan ayrilasan
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика