"Барселона" "Наполи" футболчисини сотиб олмоқчи
10 сен 2019 17:14
Янгиликлар
"Барселона" "Наполи" футболчисини сотиб олмоқчи
"Барселона" "Наполи" ярим ҳимоячиси Фабиан Руисни кузатмоқда.
Каталонияликлар 23 ёшли испаниялик хавбекни марказни кучайтиради деб ҳисоблашмоқда.
"Барселона" Руис билан 2020 йил ёзда шартнома тузишни режалаштирмоқда.
Неаполликлар Руисни мавсумлар оралиғида сотиб юбориши мумкин эди, аммо клуб 45 миллион евролик таклифни рад этган эди.
23 ёшли футболчи фаолиятини "Бетис"да бошлаган ва шу клуб тарбияланувчиси саналади. "Бетис" уни 2017 йилда "Эльче"га ижара берган.
2018 йилда эса "Наполи" футболчини сотиб олган эди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар