"Барселона" Месси билан умрбод муддатга шартнома имзоламоқчи

Alisher
11 окт 2019, 17:47
"Барселона" 32 ёшли форварди Лионель Месси билан умрбод муддатга шартнома имзоламоқчи.

"Кўк-анорранглилар" раҳбарияти аргентиналик футболчи билан фаолияти якунланганига қадар ҳамкорлик қилишмоқчи.

Бундан ташқари, футболчи фаолиятини якунлаганидан сўнг Месси номи "Барселона" брендига тегишли бўлиши мумкин.

Мессининг "Барселона" билан тузган шартномаси 2021 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, Месси "Барселона"нинг асосий жамоасида 2003 йилдан бери ўйнаб келмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Cadena Ser

Сўнгги янгиликлар

Барча ›