"Барселона" Мартинес трансферини эълон қилди
05 июл 2023 19:45
Янгиликлар
"Барселона" ўзининг расмий сайтида ҳимоячи Иньиго Мартинес билан шартнома имзолаганини эълон қилди. Томонлар 2025 йилнинг июнига қадар шартнома имзолашди. Футболчининг товон пули 400 миллион еврони ташкил қилади.
Футболчи каталонияликларга бепул ўтди. У июнь ойида "Атлетик"ни эркин агент сифатида тарк этганди.
Мартинес – "Реал Сосьедад" тарбияланувчиси. У "Атлетик"да 2018 йилдан буён ўйнаб келмоқда.
32 ёшли марказий ҳимоячи ўтган мавсум 18 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар