UZ

Сўнгги янгиликлар

10:30МЮ 51 йиллик антирекордни янгилади  0 09:57“Барселона“га қарши ўйинда ҳакам икки марта “Реал“ фойдасига қўпол хатога йўл қўйган — Archivo VAR  33 09:25Ўзбекистон кубоги. Бугун ярим финалнинг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтади  0 08:52Мавсумдаги 4-“Эл Классико“да ғалаба қозонган Флик кеча нималар деди?  20 08:21Францияда мавсумнинг энг яхшилари аниқланди. Рамзий термадан 9 нафар ПСЖ футболчиси жой олди  1 07:51Мбаппе "Реал"нинг барча даврларидаги рекордини янгилади  11 07:22Анчелотти кечаги мағлубият сабабларини маълум қилди  26 07:00Суперлига. "Сўғдиёна"ни Қобилов, "Машъал"ни эса Муртазоев мағлубиятдан қутқарди, "Навбаҳор" эса битта гол билан ғалабага эришди  0 02:12Сергей Лушан: "Битта голдан сўнг футболчиларни яна ҳужум қилишга мажбурлай олмаяпмиз"  5 01:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Файҳа" меҳмонда "Ал Иттиҳод"дан йирик мағлубият қабул қилиб олди, Бензема дубль қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  3 01:52А Серия. "Интер" Туринда ғалабага эришди, "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни мағлуб этолмади — икки тур қолганда орадаги фарқ бир очко  3 00:07Ҳаким Фузайлов: "Бугун "Навбаҳор"га мағлуб бўлдик, аммо ортда қолган ҳеч бир беллашувда ўйин борасида рақибга ютқазмадик"  1 23:45РПЛ. "Рубин" 90-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришди, Ашурматов эса...  0 22:47Никола Лазаревич: "Иккинчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди"  2 22:44АПЛ. "Арсенал" тўртта тўп киритилган "Ливерпуль"га қарши ўйинда ирода қайд этди  13

"Барселона" келажаги сўроқ остида. Клуб фаолияти тўхтатилиши мумкин Янгиликлар

"Барселона" келажаги сўроқ остида. Клуб фаолияти тўхтатилиши мумкин

"Барселона" ҳозир қийин аҳволда.

28 сентябрь куни "Барселона"га Испания Қироллик Футбол Федерацияси ҳакамлар техник қўмитаси собиқ вице-президенти Хосе Негрейра иши бўйича расман порахўрлик айблови қўйилди.

Ишга раҳбарлик қилаётган Барселона тергов суди раҳбари Хоакин Агирре Каталония клубининг Нергейрага 7,5 миллион евро тўлаганини жиноят деб ҳисоблади.

Негрейранинг ўзи, унинг ўғли, шунингдек, Каталония жамоаси собиқ президентлари Жозеп Бартомеу ва Сандро Росель ҳам порахўрликда айбланмоқда.

"The Telegraph" хабарига кўра, бу ҳатто "Барселона"нинг дунё футбол харитасидан йўқолиб кетиш даражасига ҳам келиши мумкин.

"Агар айбдор деб топилса, жиноятчилар 3 йилдан 6 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинади. "Барселона"нинг ўзи профессионал футбол клуби сифатида фаолият юритишдан тўхтатилиши мумкин, бу эса катта эҳтимол билан 124 ёшли клубнинг банкрот бўлишига олиб келади", – дейилади материалда.

Аввалроқ Каталония клуби ўзига нисбатан бошланган суд тергови ҳақида расмий хабар олмагани ва ҳозирча жамоатчиликка баёнот бермаслиги ҳақида хабар берилган эди.

Рейтинг: -19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика