"Барселона" жорий мавсум футболчиларнинг маоши учун жуда катта пул сарфлайди

Aslanov Jasurbek
21 окт 2017, 18:45
"Барселона" клубининг ўтган мавсумдаги даромади 707 млн. еврони ташкил қилди.

Каталония клуби жорий мавсум учун ўз футболчиларига 588 млн. евро (клуб тарихидаги рекорд) маош тўлаши керак. Шундай қилиб, испан гранди футболчилар маоши учун ўз бюджетининг 83%ни сарфлайди. Клублар ўз бюджетининг 55-70%ни маошларга ишлатиши нормал ҳолат ҳисобланади. Бу натижага эришиш учун испан клуби ўз даромадини сезиларли даражада ошириши керак.


"Барселона" келаси мавсум 897 млн. евро даромад топмоқч.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com