"Барселона" ҳужумчиси муваффақиятли операция қилинди
19 сен 2017 17:59
Янгиликлар
"Барселона" ҳужумчиси муваффақиятли операция қилинди
"Барселона" ҳужумчиси Усмон Дембеле муваффақиятли операция қилинди.
Бу ҳақда Каталония клуби расмий сайти хабар берди. Францияликнинг операцияси Финляндияда бўлиб ўтди.
Дембеле "Хетафе"га қарши ЛаЛиганинг 4-тур учрашувида жароҳат олиб, 29-дақиқада майдонни тарк этган эди. 20 ёшли франциялик 3,5-4 ой майдонга туша олмайди.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" жорий мавсум олдидан Дембелени Дортмунднинг "Боруссия" клубидан 105 млн. еврога сотиб олган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар