UZ

Сўнгги янгиликлар

"Барселона" ҳужумчи Кольядони "Эльче"га ижарага берди Янгиликлар

"Барселона" ҳужумчи Кольядони "Эльче"га ижарага берди

"Барселона" ҳужумчиси Алекс Кольядо фаолиятини ижара асосида "Эльче"да давом эттиради.

Клуб футболчи маошининг 50 фоизини тўлайди.

23 ёшли испан билан ижара келишуви 1 йилга мўлжалланган. Унда ўйинчини келаси ёзда харид қилиш ҳуқуқи кўзда тутилмаган.

Кольядо 2010 йилдан бери "Барселона"да ўйнайди. Футболчи 2020/21 йилги мавсумда "Барса Б" сардори бўлганди.

Футболчи ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини ижара асосида "Гранада"да ўтказди. У 17та ўйинда 2та гол ва 1та ассист қайд этди.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика