Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди

Narzulla Saydullayev
28 апр 2024, 07:30
Таиландда футзал бўйича Осиё кубоги ўз якунига етмоқда.

Ярим финалда Эронга қарши мардонавор ўйин намойиш этиб, фақатгина пенальтилар сериясида имкониятни бой бериб қўйган Хосе Венасио Лопес бошчилигиидаги Ўзбекистон терма жамоаси бугун бронза медали учун Тожикистон терма жамоасига қарши ўйнайди. Эътиборлиси Тожикистон ҳам ярим финалда Таиландга пенальтилар сериясида ютқазиб қўйганди. 

Бронза медали учун баҳс Тошкент вақти билан соат 13:00да бошланади. 



Футзал бўйича Осиё кубоги
Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун баҳс

28 апрель 10:00 Афғонистон - Қирғиз Республикаси

3-ўрин учун баҳс
28 апрель 13:00 Тожикистон - Ўзбекистон

Финал
28 апрель 16:00 Таиланд - Эрон

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›