"Барселона" ҳимоячиси: "18 ёшимда "Ювентус"га ўтишим мумкин эди, лекин ..."
27 апр 2019 21:33
Янгиликлар
"Барселона" ҳимоячиси: "18 ёшимда "Ювентус"га ўтишим мумкин эди, лекин ..."
"Барселона" ҳимоячиси Клеман Лангле "Нанси" жамоасида ўйнаб юрган даври "Ювентус"дан таклиф бўлганлигини айтиб ўтди.
Франциянинг "Нанси" либосида 10 та ўйин ўтказганимдан кейин, "Ювентус" отам билан боғланди. Туринга ташриф буюрдим ва спорт марказига назар солдим. Отам ва мен "Ювентус" - "Эмполи" ўйинини томоша қилдик. Ўша пайт клуб жуда маҳобатли туюлганди. Мен 18 ёшда эдим ва фақат 10 та ўйинда иштирок этган пайтим. "Ювентус"да Кьеллини, Барьзали ва Бонуччи каби ҳимоячилар бор эди. "Ювентус"га ўтишим жуда катта хавф-хатар бўлган.
Турин клуби менга анча кўп маош таклиф қилган, лекин рақобатга тайёр бўлмаганим учун рад жавобини берганман. Ота-онам ҳам қаршилик билдиришмаган. Туринга мен жамоа қандай таклиф бера олишини билиш учун борганман. Танловимдан ҳеч қачон афсусланмайман", - дейди 23 ёшли Лангле.
Фикрлар