

"Барселона" ўзининг расмий сайтида ярим ҳимоячи Гави билан келишув узайтирилгани ҳақида маълумот берди. Томонлар 2026 йилнинг июнига қадар янги шартнома имзолашди. Футболчининг товон пули миқдори 1 миллиард еврони ташкил қилади.
Гави "Барселона" сафида 2015 йилдан буён тўп тепади. Шу кунгача 18 ёшли ярим ҳимоячи каталонияликлар сафида 54 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.



