“Барселона” Дембеле учун 140 миллион евро тикмоқчи

Aslanov Jasurbek
11 авг 2017, 22:37
“Барселона” раҳбарияти “Боруссия” Дортмунд ҳужумчиси Усмон Дембеленинг трансфери бўйича музокараларни давом эттирмоқда.

Жума куни маълум бўлишича, каталонияликлар 20 ёшли ҳужумчи учун 90 миллион евро ва яна 40 миллион евро бонус сифатидан таклиф этишган, аммо немис клуби бу таклифни яна рад этган.

Яқин вақт ичида испанияликла раҳбарияти футболчи трансфери учун суммани 140 миллион еврогача узайтириши мумкин (110 миллион ва 30 миллион евро бонус).

Илгарироқ, Дембеле аллақачон “Барселона” билан шахсий шартнома билан келишувга эришгани маълум қилинганди.


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: As

Сўнгги янгиликлар

Барча ›