"Барселона" "Бенфика"дан ўз тарбияланувчисини ортга қайтариши мумкин
18 июн 2022 21:07
Янгиликлар
"Барселона" "Бенфика"дан ўз тарбияланувчисини ортга қайтариши мумкин
Каталония клуби "Бенфика"нинг испаниялик ҳимоячиси Алехандро Гримальдога қизиқиш билдирмоқда, деб ёзди журналист Экрем Конур.
Манбанинг хабарига кўра, Каталония клуби ёзги трансфер ойнасида футболчини сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Бироқ Гримальдо "Челси" ҳимоячиси Маркос Алонсодан кейинги захира вариант ҳисобланади.
26 ёшли Гримальдо "Барселона" тарбияланувчиси саналади. У ўтган мавсумда "Бенфика" таркибида барча мусобақаларда 47 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар