

Манбанинг хабарига кўра, Каталония клуби ёзги трансфер ойнасида футболчини сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Бироқ Гримальдо "Челси" ҳимоячиси Маркос Алонсодан кейинги захира вариант ҳисобланади.
26 ёшли Гримальдо "Барселона" тарбияланувчиси саналади. У ўтган мавсумда "Бенфика" таркибида барча мусобақаларда 47 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.



