UZ

Сўнгги янгиликлар

01:04"Пахтакор" ёшлари Қатар U-20 термасига қарши назорат ўйинини ўтказди  0 00:55"Ливерпуль"га "Интер" ҳимоячиси керак  0 00:33Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан йирик ғалаба, Роналдудан 961-гол!  0 00:16"Айнтрахт"га янги бош мураббий тайинланди  1 23:46Инсинье собиқ жамоасига қайтди  2 23:14"Милан" футболчиси "Рома"га ўтиши мумкин  0 22:58Ҳусанов 2-ўринда: ЕЧЛнинг умумий гуруҳ босқичидаги энг тезкор футболчилар маълум қилинди  10 22:33"Манчестер Сити" Оскар Боббни сотиб юборди  1 22:16Флик: "Барселона"нинг мақсади - барча совринларни ютиш"  6 21:50Ўзбекистон U-17 Хитойни мағлуб этди  3 21:35Расман: "Барселона" Фермин билан шартномани узайтирди  2 21:13"Ювентус" колумбиялик юлдузни олиб келмоқчи  1 20:42Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди  31 20:26Каррагер "Ливерпул"нинг Чемпионлар Лигасидаги имкониятлари ҳақида баёнот берди  1 19:34Стерлинг ЕЧЛда иштирок этаётган 7 клуб билан музокаралар олиб бормоқда  0

"Барселона" "Бавария"дан аламини олди Янгиликлар

"Барселона" "Бавария"дан аламини олди

"Барселона" ва "Бавария" ўртасидаги учрашувнинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.



"Барселона" - "Бавария" 3:0

Голлар:  1:0 – 77 Месси, 2:0 – 80 Месси, 3:0 – 90 Неймар.

Барселона – тер Стеген, Дани Алвес, Пике, Маскерано (Бартра, 89), Альба, Ракитич (Хави, 82), Бускетс, Иньеста (Рафинья, 87), Месси, Суарес, Неймар.

Бавария – Нойер, Бенатия, Боатенг, Рафинья, Алькантара, Лам, Хаби Алонсо, Бернат, Мюллер (Гетце, 79), Швайнштайгер, Левандовски.

Огоҳлантиришлар:   Хаби Алонсо (35), Дани Алвес (46), Бенатия (52), Бернат (56), Пике (66), Неймар (69).



90+4. ГООООЛЛЛ!!!!!!! НЕЙМАРРРР!!!!!!! Бразилиялик жаҳон чемпионатидаги мағлубияти учун германияликни жазолади!


90. Рицоли ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берди


85. "Камп Ноу" куйлаяти ва қарсак чаляпти.


84. СУАРЕССС!!!!! Луис Суарес ўйинга нуқта қўйиши мумкин эди, аммо ва яна аммо сўзи бизга қаршилик қилмоқда.


80. МЕССИИИ!!!!! ГОООООЛЛ!!!! Нималар қиляпти МЕсси! У ерликми ёки ўзга сайёралик? Лео ўнг қанотдан жарима майдончаси ичига кириб Боатенгни алдади ва юмшоқ зарба билан тўпни Нойер устидан ташлаб қўйди. БАРАКАЛЛА!


79. Ўзгариш. Мюллер ўрнига Гётце.


78. Алвес тўпни Мессига ташлаб берди, Лео эса тўпни чап оёғига тўғирлаб дарвозанинг яқин бурчагига зарба берди. ГОЛ!


77. ГОООЛЛЛЛ!!!!!! МЕСССИИИИ!!!!!!!!!!!! ЛЕО ҚОЙИЛ! Лионель Месси ўзининг еврокубоклардаги 100 учрашувида 76 голини урди.


71. "Бавария" тактик жиҳатдан жуда яхши ҳаракат қилмоқда. "Барселона" гол уриш истагида жуда шошяпти ва хатоларга йўл қўймоқда.


70. "Барселона" ҳужумга ўтишда тартибсиз ўйнаяпти ва "Бавария" тўпга эгалик қилиш бўйича олдинга чиқиб олди.


67. Бускетс хавфни бартараф этди.


66. ПИКЕ икки оёғи билан Роберт Левандовскини тўхтатиб қолди. Сариқ карточка. Меҳмонларда гол уриш учун қулай имконият.


61. НЕЙМАРРРРРР!!!!! Месси Алвес орқали ҳимоядан чиқиб кетди ва тўпни Неймарга ташлаб берди. Кутилмаганда Нойер ўз дарвозасини ташлаб, тўпга Неймардан олдин чиқди ва гол бўлишига йўл қўймади.


57. МЕССИИ!!! Лео ўнг қанотдан майдон маркази томон интилиб тўпни Неймарга оширди, бразилиялик эса тўпни яна Мессига қайтарди. Аргентина терма жамоаси сардорининг зарбасини Нойер ушлаб олди.


56. Бернат Мессини тўхтатиб қолди ва сариқ карточка олди.


55. Мюллер ўйиндан ташқари ҳолатда.


51. Бугун "Бавария" иложи борича ўз дарвозасини қуруқ сақлашга ҳаракат қилмоқда. Агар мезбонлар имкониятларни кўкка совуришда давом этса, меҳмонлар ўз вазифасини уддалайди.


48. "Барселона" бурчак тўпини бартараф этиб, қарши ҳужумга ўтди. Алвес эса тўпни олдинроқ ташлашни эплай олмади.


Тўп қаршисида Хаби Алонсо. Алонсонинг зарбаси жонли деворга тегиб майдонни тарк этди. Бурчак тўпи.

47. Дани Алвес ўз жарима майдончаси чизиғи устида Левндовскини йиқитди. Пенальти эмас, аммо хавфли стандарт.


46.Иккинчи бўлим бошланди.


Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда ва иккинчи бўлимда ҳам чиройли ўйин кўришга умид қиламиз.


45. Биринчи бўлим якунланди.


44. "Барселона" ҳужумга ўтишда шошиб қоляпти ва тўп рақиб жамоага ўтим кетмоқда.


40. РАКИТИЧ! Ракитич Азар услубида Нойер дарвозасини нишонга олишга уриниб кўрди. Ноаниқ.


37.  Ракитич Хаби Алонсога нисбатан қўполлик ишлатди. Нойер эса ҳакамга эътироз билдиряпти.


Мессининг зарбасини Нойер "ўқиди".

36. Месси ва Неймар жарима тўпи қаршисида


35. Сариқ карточка. Хаби Алонсо ҳакамга эътироз билдиргани учун сариқ карточка олди.


28. Ушбу учрашув рус тилида ҳам сайтимиз орқали матнли трансляция қилинмоқда.


27. СУАРЕСС!!! Бурчакдан етказиб берилган тўпни Суарес бош билан дарвозага йўллади. Бироз ноаниқ.


26. "Барселона"нинг ажабтовур триоси рақиб ҳимоясини титратишда давом этяпти. "Бавария" эса бир амаллаб ҳужумларни бартараф этмоқда.


25. "Барселона" ҳужумлар сони бўйича рақибни ортда қолдиришяпти


21. МЕССИ! Лионель ўз услубида Нойер дарвозасига зарба берди, бироз ноаниқ.


20. 20 дақиқа ичида иккала жамоада ҳам гол уриш учун имконият бўлди.


18. ЛЕВАНДОВСКИ!!!! Ниқобли ҳужумчи ўнг қанотдан узатиб берилган тўпни дарвозани тўғирлай олмади.


16. Неймар ҳам қулай имкониятни қўлдан бой берди.


12. ЛУИС СУАРЕССС!!!!! Уругвайлик футболчи бирга бир вазиятда Нойерни мағлуб эта олмади.

11. Ҳозирча ҳисоб очилгани йўқ.

0. Учрашув бошланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика