UZ

Сўнгги янгиликлар

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   3 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  14 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  5 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  169 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  55 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  10 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

"Барса" "Севилья" билан Кунде бўйича келишувга Депайни қўшмоқчи. Форвард каталонияликларга керак эмас Янгиликлар

"Барса" "Севилья" билан Кунде бўйича келишувга Депайни қўшмоқчи. Форвард каталонияликларга керак эмас

"Барселона" "Севилья" ҳимоячиси Жюль Кунде трансферига ҳужумчисини ҳам қўшмоқчи.

As"нинг хабарига кўра, Усмон Дембеле билан келишув узайтирилгани, Рафинья Диас сотиб олингани ва Роберт Левандовскининг эҳтимолий трансферини инобатга олиб, Депайга таркибда жой қолмаяпти. Футболчи клубнинг бўлажак мавсум учун режасига кирмайди.

"Барселона" Мемфисни "Севилья" билан Жюль Кунде бўйича бўладиган келишувга қўшишни жуда хоҳламоқда. Андалусия клуби битимга бошқа бир футболчи ҳам қўшилса, франциялик ҳимоячиси учун талаб қилаётган нархни туширишга розилиги билдирганди.

Депайнинг "Барса" билан шартномаси бир йилдан кейин якунига етади. Форвард хизматларига қизиқиш бўлсада, у учун катта сумма берадиган харидор топиш қийин масала.

"Барса" ҳужумчининг ўзига ҳам агар 20 млн евролик таклиф тушса, қабул қилишини маълум қилиб улгурган. Ўз навбатида каталонияликлар бундай таклиф бўлиши жуда қийинлигини яхши билишади.

Ўтган мавсум 28 ёшли футболчи барча мусобақаларда 37 ўйинда майдонга тушиб, 13 гол урди ва 2 марта шерикларига голли узатмани амалга оширди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика