"Барса" Бускетс ўрнига бошқа номзод топди

Sherzod Nurmatov
10 окт 2022, 14:27
Каталония клуби ёзда шартномаси якун топадиган ярим ҳимоячи Серхио Бускетс ўрнини тўлдирадиган футболчи излашда давом этади.

"Кўк-анорранглилар" испаниялик футболчи ўрнига "Вулверхэмптон" ярим ҳимоя чизиғи вакили Рубен Невешни олиб келишни режалаштирмоқда. 

Хави Эрнандес бошчилигидаги жамоа аввалига "Реал Сосьедад" аъзоси Мартин Субименди билан шартнома тузмоқчи бўлди, бироқ у жорий жамоаси билан битимини узайтириши маълум бўлди. Шундан сўнг 25 ёшли Англия Премьер-лигасида тўп тепувчи ўйинчи шорт-листдаги асосий нишонлардан бирига айланди.

Португалиялик ярим ҳимоячи ушбу мавсум "бўрилар" таркибида 8 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голни ўз номига расмийлаштирди.

Transfermarkt порталига кўра, Невешнинг нархи 40 млн еврони ташкил этади. У клуб билан 2024 йилнинг ёзига қадар кучда бўладиган шартномага эга.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sport.es