UZ

Сўнгги янгиликлар

10:46Суперлига. 3-тур ҳакамлари маълум. Марказий учрашувларни кимлар бошқариб боради?  3 10:28"Реал Мадрид" АПЛ грандлари билан курашмоқчи  0 09:42"Арсенал" МЮнинг асосий футболчиларидан бирини текинга қўлга киритиши мумкин  3 09:16"Барселона" 80 миллион евролик ҳужумчига кўз тикди  3 08:49Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  0 08:23Sofascore. Ҳусанов энг яхшилардан бири бўлди  1 07:57Ўзбекистон Суперкубоги. Чипталар нархи маълум  5 07:30МЛС. "Интер Майами"да навбатдаги ғалаба. Месси фаолиятидаги 899-голини урди  4 07:00Англия кубоги. "Ньюкасл" — "Манчестер Сити" 1:3  6 06:32Легионерларимиз. Шерзод Темиров Ироқ чемпионатидаги 16-голини урди, жамоаси ғалаба қозонди   2 02:58Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди  61 02:55А Серия. "Ювентус" "Пиза" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди  2 02:50Англия кубоги. "Манчестер Сити" Ҳусанов тўлиқ ўйнаган баҳсда "Ньюкасл"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  21 02:02Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" муҳим ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, ғалаба қозонди   5 01:50Англия кубоги. "Челси" Уэльс жамоасини экстра таймларда мағлуб этиб, чорак финалга чиқди  0

Барча бирдек эътиборда! Янгиликлар

Барча бирдек эътиборда!

Теглар :  Бунёдкор
Ноябрь ойининг илк кунларида «Сен ёлғиз эмассан» Республика жамоатчилик болалар фонди «Бунёдкор» футбол клуби билан ҳамкорликда пойтахтимизда жойлашган Меҳрибонлик уйлари ўртасида турнир ўтказди.

«Бунёдкор» академияси майдонларида бўлиб ўтган мусобақада пойтахтимиздаги 21, 22, 23, 30-сонли Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларидан ташкил топган жамоалар, Андижон вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси иштирок этди. Саккиз жамоа икки гуруҳда ғолиблик учун кураш олиб борди. Ўз гуруҳларида дастлабки икки ўринни эгаллаган Андижон вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси ва 22, 23, 30-сонли Меҳрибонлик уйлари жамоалари ярим финалга йўл олишди. 

Финал йўлланмаси учун курашда рақибларидан устун келган 22 ва 23-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари чемпионлик учун курашган бўлса, андижонлик болалар 30-сон Меҳрибонлик уйидан ташриф буюрган тенгқурлари билан куч синашди. Қизиқарли учрашувлардан сўнг андижонлик меҳмонлар учинчи ўринни ўзиники қилган бўлса, биринчи ўрин 22-сон Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари насиб қилди. 

Мазкур турнирни ташкил қилиниши, ўтказилишида «Сен ёлғиз эмассан» Республика жамоатчилик болалар фондининг Ҳарбий-спорт гуруҳлари кординатори Полихрониди Илья Петрович жонбозлик кўрсатганини таъкидлаш ўринли.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика