UZ

Сўнгги янгиликлар

17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  0 16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  3 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  3 15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  4 15:32Куртуа мавсумнинг муҳим учрашувларида "Реал"га ёрдам бериши мумкин  1 15:05Тимур Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечaнчи финали?  28 14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  9 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1 14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  3 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  2 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  4 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  8 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  6 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  9

Баракалла Неймар: Пенальтини деярли майдонга тушмаётган Каванига берди. Олдинроқ улар жарима зарбасини талашиб юришганди Янгиликлар

Баракалла Неймар: Пенальтини деярли майдонга тушмаётган Каванига берди. Олдинроқ улар жарима зарбасини талашиб юришганди

ПСЖ Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги ўйинида "Галатасарой"ни қабул қилди.

Баҳс осон кечди: Танаффусгача 2та гол ва умумий ҳисоб 5:0.


Бешинчи голни Эдинсон Кавани пенальтидан урди. Бу воқеа атрофида 2та муҳим сюжет бор.


1. ПСЖ учун пенальтини Килиан Мбаппе 82-дақиқада ишлаб берди. Тўпни Неймар қўлига олди - сўнгги пенальтини айнан у амалга оширганди (4 декабрь "Нант"га қарши баҳсда). Бразилиялик бу баҳсда гол уриб бўлганди ва яна ўз ҳисобига гол ёзиб қўйиши мумкин эди, аммо унда бошқа режалар бор экан: Неймар тўпни Каванига топширди.

Эдинсон миннатдорчилик билдирди.

ПСЖ тарихидаги энг яхши тўпурар аниқ зарба билан ҳисобни йириклаштирди ва ғалабани Неймар билан нишонлади.

Ажойиб.

Бу вазиятда 2 йил аввалги жанжалдан из ҳам йўқ. 2017 йилнинг сентябрида Кавани ва Неймар "Лион"га қарши баҳсда тўп талашиб, уришиб қолишган эди: Ўшанда бразилиялик Дани Алвес ёрдамида Эдинсондан тўпни олиб, пенальтини ижро қилганди. Франция медияси икки юлдуз ўртасидаги муносабатлар ёмонлашгани ҳақида кўп ёзди: Неймар раҳбариятдан Каванини сотиб юборишни сўрагани ҳақида мақолалар эълон қилинди.


Бир неча ойдан сўнг ушбу ҳикоя давом эттирилди: Неймар "Дижон"га қарши баҳсда пенальтини ўзи ижро этди, аммо мухлислар тўпни уругвайликка бермаган бразилияликка хуштак чалишди. Кавани агар ўша баҳсда гол урганида, голлар сони бўйича Златандан ўтиб кетган бўларди.


2. Кавани жорий мавсум Чемпионлар лигасида биринчи голини киритди. У мавсумнинг биринчи қисмида жуда кам майдонга тушди: Эдинсон чемпионатнинг учинчи турида олинган жароҳат туфайли 2 ойни ўтказиб юборди - бу вақт ичида Икарди Париж клуби асосий форвардига айланди.


"Унга қийинлигини биламан. Бу воқеа мен учун ҳам ачинарли. Кавани мавсум бошида жароҳат олди ва бу унинг айби эмас. Мауро бу даврда ўзини кўрсата олди, кўп гол урди. 4-3-3 схемаси бўйича ўйнасак, марказий ҳужумчи роли учун бизда уч нафар ажойиб футболчи бор - Килиан, Мауро ва Эдинсон. Афсусдаман, чунки ҳозирча Каванини асосий таркибга кирита олмайман. Бироқ Кавани захирада ўтирадиган футболчи эмас. У профессионал ўйинчи. Уругвайлик жамоасига позитив энергия бериади. Аммо ҳозир унга кўп ўйин вақти бера олмайман" - деди Томас Тухель.


Каванининг шартномаси ёзда якунига етади. "Атлетико" уни харид қилиш ниятида. "Лос-Анжелес Гэлакси" ҳам Эдинсонга кўз тикмоқда.


Неймарнинг "Галатасарой"га қарши баҳсдаги иши Тухелга ёқди: "У чиройли иш қилди. Неймар ҳиссиётли инсон. У тўпни Эдига берди ва бу жамоа учун яхши белги" - дейди мураббий ўйиндан сўнг.

Рейтинг: +50   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика