Балотелли Италияга қайтиши мумкин

Alisher
14 авг 2019, 14:38
Ҳужумчи Марио Балотелли "Брешиа"га ўтиши мумкин.

Бу ҳақда италиялик журналист Жанлука Ди Марцио хабар бермоқда.

Ўйинчи ва клуб ўртасида музокаралар олиб борилмоқда. Такидлаб ўтиш керакки, Марио ҳозирда эркин агент мақомида юрибди.

Бугун агарда Бразилиянинг "Фламенго" клуби италиялик футболчи билан битим тузмаса, "Брешиа" ўйинчини олиш учун яхши имкониятга эга бўлади.

Ҳужумчининг сўнгги клуби "Марсель" бўлган эди. Италия терма жамоаси ўйинчиси бундан олдин "Интер", "Манчестер Сити", "Милан", "Ливерпуль" ва "Ницца" клубларида ўйнаган.

Футболчи 2010 йилдан буён Италия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: gianlucadimarzio.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›