Балотелли ҳайдовчилик гувоҳномасисиз қолди
16 май 2015 16:10
Янгиликлар
Балотелли ҳайдовчилик гувоҳномасисиз қолди
“Ливерпуль” ҳужумчиси Марио Балотелли тезликни оширгани учун вақтинча ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилинди.
Марио ўзининг Ferrari M62 автомобилида тезликни соатига 109 мил (175 км/соат)га етказган. Италиялик 24 ёшли футболчи спидометри километрни тўғри кўрсатмаганини айтиб, айбни ўзидан соқит қилишга уринган. Лекин суд ҳукми билан Балотелли 800 фунт стерлинг жаримага тортилиб, 28 кунга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилинди.
Фикрлар