Баллак: "МЮ "Бавария" билан бир хил даражада эмасди"

Sherzod Nurmatov
21 сен 2023, 15:26
Германияликнинг фикрича, мюнхенликлар йирикроқ ҳисобда ғалаба қозониши мумкин эди.

Мюнхенликлар собиқ футболчиси Михаэль Баллак Чемпионлар Лигаси 1-туридан ўрин олган "Бавария" – "Манчестер Юнайтед" (4:3) учрашуви ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бавария" бошқача таассурот қолдирди. Баъзан улардан нимани кутишни билмай қоласиз. "Манчестер Юнайтед" ўйинни яхши бошлаган бўлса-да, "Бавария" билан бир савияда эмасди.

"Бавария" йирикроқ ҳисобда ғалаба қозониши керак эди, аммо ижобий томони шундаки, улар ўтказиб юборилган ҳар бир голга яхши муносабатда бўлишди", – деди Баллак.

"Бавария" Чемпионлар Лигаси доирасидаги навбатдаги ўйинини 3 октябрь куни меҳмонда "Копенгаген"га қарши ўтказади. "Манчестер Юнайтед" эса ўз майдонида "Галатасарой"ни қабул қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: uefa.com